Расмий муносабат
2026-06-03 17:00:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Марҳамат тумани Полвонтош МФЙга қатновчи ҳайдовчиларнинг йўл кира ҳаққини асоссиз 10000 сўм қилиб, ўзбошимча белгилаб олганлиги ҳолати юзасидан Транспорт назорат инспекцияси Андижон вилояти ҳудудий бўлими ўрганиб чиқиб қуйидагиларни маълум қилади.Мурожаатга асосан, инспекторлари томонидан мазкур ҳудудда йўловчи ташувчи автотранспорт ҳайдовчиларининг амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилишлари юзасидан рейд ва тарғибот тадбирлари олиб борилди.Йўл ҳаққи нархини асоссиз оширган, ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган 10 дан зиёд ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича “Маъмурий баённома” расмийлаштирилди.
Транспорт назорати инспексияси
Ахборот хизмати


