Расмий муносабат
2026-06-02 17:29:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Транспорт назорати инспекцияси ходими ва ҳайдовчи ўртасида кечган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Тошкент вилояти ҳудудий бўлими ходимлари томонидан рейд тадбирлари давомида “Дамас” автомобили тўхтатилганда, ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига риоя қилмай, ўз йўналишида давом этган. Инспектор қонунчилик доирасида “Дамас” автомобилини кузатиб бориб, автомобиль тўхтаганда ҳайдовчининг ҳаракатлари қонунга хилоф эканлигини тушунтириб, қоидабузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган.
Транспорт назорати инспекцияси ходимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 668-сон қарорига мувофиқ, рейд тадбирларида мустақил равишда автомобилларни тўхтатиш ҳуқуқига эга эканликларини эслатиб ўтамиз. Инспекторнинг тўхташ ишорасига бўйсунмаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати
