Транспорт назорати инспекцияси ходимлари Хитойда халқаро семинарда иштирок этмоқда
2026-05-26 10:43:00 / Янгиликлар

Пекин шаҳрида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши ва эксплуатациясини бошқариш” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.Минтақавий транспорт тармоғини ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эга бўлган мазкур тадбирда Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Тошкент давлат транспорт университети вакиллари билан бирга Транспорт назорати инспекцияси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.Ушбу йирик семинарда Ўзбекистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган давлат хизматчилари, олимлар ҳамда соҳага ихтисослашган мутахассислар темир йўл тизимига жорий этилаётган энг сўнгги замонавий тенденциялар ҳамда инновацион ечимлар билан яқиндан танишмоқдалар.Мазкур семинар транспорт-логистика соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда йирик минтақавий лойиҳаларни самарали бошқариш бўйича илғор тажрибалар алмашиш мақсадида ташкил этилган.




