Коррупцияга қарши курашиш — устувор вазифа
2026-05-18 11:00:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва масъулиятини янада ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.Хусусан, инспекциянинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Автомобиль транспортида назорат Жиззах вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари иштирокида масофадан видеоконференс алоқа орқали профилактик семинар-йиғилиш ташкил этилди.Тадбир давомида соҳада коррупсиявий хавф-хатарларни бартараф этиш, хизмат вазифаларини бажаришда ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларига қатъий риоя қилиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида тушунтиришлар берилди.Йиғилиш якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар ва хизмат фаолияти давомида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

