🚧 Йўл қурилиши,реконструкция қилиш ва таъмирлаш давлат дастурларининг сифатли бажарилиши ҳамда Коррупция ҳолатини олдини олиш масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди.
2026-05-16 10:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилояти ДХХ бошқармаси вакили А.Исоев ваТранспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси йўл-қурилиш ишларини назорат қилиш Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими бошлиғИ У.Хушвақтов ҳамда Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича мутахассиси К. Полвонов томонидан йўл қурилиши соҳаси вакиллари ва пудратчи ташкилотлар иштирокида тарғибот-тушунтириш тадбири ўтказилди.Тадбир давомида йўл қурилишида сифатни таъминлаш, амалга оширилаётган ишларнинг белгиланган стандарт ва меъёрий ҳужжатлар асосида бажарилиши, қурилиш жараёнида назоратни кучайтириш ҳамда аниқланаётган камчиликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш, соҳага оид қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаш, хизмат фаолиятида ҳалоллик ва масъулиятни ошириш юзасидан тушунтиришлар берилди.Ўзбекистон Республикасининг “Айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2026 йил 5 февраль кунидаги ЎРҚ–1118-сон Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.Тадбир якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, йўл қурилиши соҳасида сифат ва самарадорликни янада ошириш бўйича тавсиялар берилди.





