🚆 “Темир йўл – хавфли ҳудуд” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди
2026-05-15 10:00:00 / Янгиликлар

Қўқон темир йўл техникумида ёшлар ўртасида темир йўл ҳудудларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда огоҳликни ошириш мақсадида “Темир йўл – хавфли ҳудуд” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбирда:
🔹 Транспортда назорат инспекцияси темир йўл транспортида назорат Фарғона ҳудудий бўлими бошлиғи — Б.Т. Хожибоев;
🔹 Фарғона вилояти ТХТБ бошлиғи ўринбосари, подполковник — М.М. Салимов;
🔹 Қўқон минтақавий темир йўл узели Ҳудудий ёшлар етакчилар Кенгаши раиси — А.А. Қаххоров иштирок этдилар.
Тадбир давомида темир йўл ҳудудларида ҳаракатланиш қоидалари, хавфсизлик талабларига риоя этиш ҳамда ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
⚠️ Темир йўл ҳудудларида эҳтиёткорлик — ҳаёт хавфсизлиги гаровидир!



