Сирдарёда ёшлар билан самимий ва очиқ мулоқот ташкил этилди
2026-05-14 11:00:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида жойлашган Сирдарё саноат техникумида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Тадбирда Транспорт бошқармаси бошлиғи в.б. Б.Бердиев, Транспорт назорат инспекцияси Автотранспортда назорат Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи А.Соатов ҳамда Йўл қурилиши ишларини назорат қилиш бошқармаси Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи И.Темиров иштирок этди.
Учрашув давомида ёшларга транспорт ва йўл қурилиши соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар ҳамда соҳада малакали кадрларни тайёрлаш масалалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.
Тадбир ёшларни соҳага қизиқтириш, уларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда раҳбарлар билан бевосита мулоқотини йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этди.



