9 май – Хотира ва қадрлаш куни
2026-05-12 16:06:00 / Янгиликлар

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Транспорт назорати инспекцияси ходимлари иштирокида Амир Темур хиёбонида “Уч авлод учрашуви” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Табиат қўйнида ўтказилган ушбу учрашувда фахрийлар, меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар ҳамда ёш авлод вакиллари бир даврада жам бўлди.
Тадбир давомида юртимизда катта авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор, уларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва фидокорона меҳнати ҳақида сўз юритилди. Фахрийлар томонидан ёшларга ватанпарварлик, касбга садоқат, масъулият ва интизом борасида қимматли тавсиялар берилди.
Тадбир иштирокчилари бундай учрашувлар авлодлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, миллий асраб-авайлаш ва ёшларни юртга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Батафсил...


