Ёшлар билан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди
2026-05-07 17:12:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси Темир йўл транспортида назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан Хазорасп станцияси қошида жойлашган 1-сон техникумда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчи-ёшларга темир йўл транспортида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, транспорт соҳасида амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тушунтиришалар берилди. Шунингдек, темир йўл ҳудудларида ҳаракатланиш маданияти, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.


