Инспекция ёш ходимларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинар
2026-05-04 11:04:00 / Янгиликлар

Инспекциянинг ёш ходимлари иштирокида ташкил этилган ўқув семинарида ёш мутахассисларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, хизмат фаолиятида қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш кўникмаларини мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Хусусан, мазкур ҳужжатда белгиланган устувор вазифалар, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмлари ҳамда давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига атрофлича тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, иштирокчиларга хизмат интизомига риоя этиш, аҳоли билан мулоқотда одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишда масъулият билан ёндашиш зарурлиги тушунтирилди. Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш борасида ҳам тушунтиришлар берилиб, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, хизмат фаолиятида шаффофлик ва ҳалоллик тамойилларига қатъий амал қилиш муҳим экани таъкидланди.


