Соғлом маънавий муҳит ва очиқ мулоқот – самарали давлат хизмати асоси
2026-04-30 16:26:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясининг Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудий бўлимлари ходимлари учун навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбир давомида давлат фуқаролик хизматига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, аҳолида ижобий фикр шакллантириш ҳамда жамоатчилик билан очиқ ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Семинар доирасида “Соғлом маънавий муҳит – жамоа бойлиги” мавзусида жамоавий қадриятларни ривожлантиришга қаратилган интерфаол методлар асосида тренинг ўтказилди. Унда иштирокчилар ўзаро ишонч, ҳурмат, масъулият ва ҳамжиҳатлик тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган машғулотларда фаол иштирок этдилар. Гуруҳий ишланмалар, муҳокамалар ва амалий топшириқлар орқали соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантиришнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, иштирокчиларга давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари, хизмат фаолиятида шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш, мурожаатлар билан ишлашда масъулиятни ошириш каби муҳим жиҳатлар тушунтирилди. Давлат хизматчилари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда ҳам фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш кўникмасини шакллантириш муҳим экани алоҳида қайд этилди. Жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш, аҳоли билан мулоқотда очиқлик ва самимийлик тамойилларига риоя этиш орқали давлат идораларига нисбатан ишончни янада ошир


