Транспорт соҳасида ҳалоллик ва қонун устуворлиги таъминланмоқда
2026-04-24 16:25:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясининг коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” бўлими томонидан Сурхондарё вилоятида кенг қамровли назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар транспорт соҳасида қонунчиликка риоя этилиши, хизмат кўрсатиш сифати ҳамда коррупсион ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.
Назорат жараёнида ҳудуддаги йўловчи ва юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар, автовокзаллар ҳамда назорат пунктлари фаолияти ўрганилди. Ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари, лицензия ва рухсатномаларнинг мавжудлиги текширилди.
Шу билан бирга, юк автомобилларининг вазн ва ҳажм параметрларига риоя этиш ҳолати ҳам алоҳида назоратга олинди. Ортиқча юк ортиш, белгиланган меъёрлардан четга чиқиш ҳолатлари аниқланиб, бундай қоидабузарликларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.
Мазкур назорат тадбирлари транспорт соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, очиқликни кучайтириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилади.



