Темурийлар мероси — фахр ва илҳом манбаи
2026-04-10 17:50:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси ходимлари Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюришди. Мазкур ташриф ходимларнинг тарихий меросимиз билан яқиндан танишишлари, буюк аждодларимиз қолдирган бой маданий ва илмий меросни чуқурроқ ўрганиш мақсадида ташкил этилди.
Инспекция ходимлари Амир Темур ва темурийлар даврига оид ноёб экспонатлар, тарихий ҳужжатлар, макетлар ҳамда санъат асарлари билан танишдилар. Гидлар томонидан берилган маълумотлар ходимларда ўша даврнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилди.
Ташриф давомида ходимлар миллий тарихимизга ҳурмат, аждодлар меросига эҳтиром туйғуларини янада мустаҳкамлашди. Улар ўз фаолиятида масъулият, фидойилик ва ҳалоллик каби фазилатларни янада ривожлантириш зарурлигини чуқур ҳис этдилар. Зеро, тарихни чуқур англаган инсонгина бугунги кун вазифаларини масъулият билан адо этиб, келажак тараққиётига муносиб ҳисса қўша олади.









