Расмий муносабат
2026-04-03 15:32:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Марҳамат-Асака, Марҳамат-Кулла йўналишидаги транспортларда (Дамас) ва Марҳамат тумани марказига қатновчи йўналишли автобусларда нархлар сунъий тарзда оширилаётгани айтилиб, ҳолатга нисбатан тегишли чора кўрилиши сўралган.
Ҳолат юзасидан Транспорт назорати инспекцияси Андижон вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари томонидан рейд ва тарғибот тадбирлари олиб борилди.
Йўл ҳақи нархини асоссиз оширган, ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича “Маъмурий баённома” расмийлаштирилди.
Шунингдек, Андижон шаҳридаги янги автобуслар (75-йўналиш) кечаси валидаторларни ўчириб, йўловчиларни электрон тўловлар орқали йўл ҳақини тўлаш имкониятини чекланаётгани ҳолати юзасидан инспекция ходимлари томонидан профилактик тадбир ўтказилди. Ҳайдовчилардан бу каби ҳаракатларни такрорламаслик юзасидан тушунтириш берилди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати



