РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
2026-04-03 14:55:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси Навоий вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Д. Урунов, Навоий вилояти Транспорт бошқармаси масъул ходимлар билан биргаликда Кармана тумани 1-сонли техникумида таҳсил олаётган ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йил 24 февраль куни ўтказилган очиқ мулоқотда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ташкил этилди.
Учрашув давомида транспорт тизимини ривожлантириш, жамоат транспорти хизматлари сифатини янада ошириш, соҳага замонавий ёндашув ва инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, келгусида малакали ёш мутахассисларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, соҳада шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашишда ёш кадрларнинг муҳим ўрни алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида талабалар томонидан берилган саволларга мутасадди раҳбарлар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди. Ёшлар томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар ҳам алоҳида эътибор билан кўриб чиқилиб, уларни амалиётга жорий этиш юзасидан фикр алмашилди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, янги ғоя ва истиқболли лойиҳаларни илгари суриш ҳамда уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.




