Ёш ходимлар – соҳанинг эртанги куни
2026-03-26 16:38:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 февралдаги йиғилишида ҳар пайшанба “Ёшлар куни” деб эълон қилиниши ёшлар учун муҳим аҳамият касб этиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларига ечим топишга хизмат қилмоқда.
Шу муносабат билан Транспорт назорати инспекциясида раҳбарият ва ёш ходимлар ўртасида очиқ мулоқот руҳида учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашувда инспекция бошлиғининг ўринбосари Акбар Усманов ҳамда тизимда фаолият юритаётган ёш мутахассислар иштирок этдилар.
Учрашув давомида ёшларнинг соҳадаги ўрни, уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғоялари муҳокама қилинди. А.Усманов ўз нутқида ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш ва замонавий билимларга эга бўлиши бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири эканини таъкидлади.
Шунингдек, у ёш ходимларни янада фаол бўлишга, масъулият билан ишлашга ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишга чақирди.
Ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар раҳбарият томонидан эътибор билан тингланди. Уларнинг муаммолари ва таклифларига ечим топиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.



