Расмий муносабат
2026-03-13 17:15:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Транспорт назорати инспекциясида йиғилишлар ўтказиш бўйича регламентни тасдиқлангани ва мажлисларда республика бўйича ҳамма қатнашиши мажбурий эканлиги, қатнашмаганларга интизомий жазолар қўлланилиши юзасидан хабарлар тарқалмоқда.
Транспорт назорати инспекциясида йиғилишларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги регламент норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар asosida ишлаб чиқилган бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад ижро интизомини мустаҳкамлаш, инспекцияга юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, ходимлар масъулиятини ошириш, шунингдек, мажлисларни ягона тизим асосида ўтказиб, уларнинг сонини камайтириб, сифатини оширишга қаратилган.
Қолаверса, мазкур регламент фақат инспекция ходимлари учун тааллуқли бўлиб, ҳужжат тадбиркорлик субъектлари, назорат остидаги ташкилотлар ёки бошқа ҳамкор корхоналарга татбиқ қилинмайди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати
