Қўқон станциясида ойлик кўрик ўтказилди
2026-03-13 14:44:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси Темир йўл транспортида назорат Фарғона вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Б.Хожибоев, Қўқон МТУ ўринбосари М.Тўрақулов, ҳаракат хавфсизлиги нозири Ғ.Аширматов, Бувайда, Сувонобод, Рапқон, Яйпан, Қўқон, Қақир, Фурқат станциялари бошлиқлари ва тегишли корхона раҳбарлари билан биргаликда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ станцияларида комиссион ойлик кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги” Низомига асосан кўргазмали комиссион ойлик кўриги ўтказилди.
Қўқон станциясида ўтказилган кўрик давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва такрорламаслик юзасидан масъулларга тушунтириш берилди.







