Шаффофлик ва ҳалоллик сари яна бир қадам
2026-01-22 11:00:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясида ёш ходимлар ўртасида коррупциянинг олдини олиш, ҳалоллик ва масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди. Комплаэнс назорат бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда соҳа фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш, инсон омилини камайтириш ва коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалдаги қонунчилик талаблари, коррупция иллатининг жамият ва давлат тараққиётига салбий таъсири, шунингдек, инспекция фаолиятида жорий этилган замонавий рақамли тизимлар ва электрон платформаларнинг аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди. Рақамлаштирилган хизматлар орқали назорат жараёнларининг очиқлиги ошаётгани, қарорлар қабул қилишда шаффофлик таъминланаётгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, реал ҳаётий мисоллар асосида берилган тушунтиришлар ёш ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга хизмат қилди. Тадбир давомида иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилиб, очиқ мулоқот олиб борилди.
Тадбир якунида ёш ходимлар коррупцияга қарши қатъий позицияда бўлиш, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш ҳамда хизмат вазифаларини виждонан ва масъулият билан бажариш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Мазкур семинар ёш кадрлар орасида соғлом хизмат муҳитини шакллантириш, коррупцияга қарши иммунитетни кучайтириш ҳамда соҳада очиқлик ва самарадорликни янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.



