Тадбиркорлар ҳуқуқлари - қонун ҳимоясида
2025-12-22 12:00:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Фарғона вилояти ҳудудий бўлим томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг Фарғона вилояти шўбаси ҳамда Фарғона вилояти Савдо-саноат палатаси вакиллари билан ҳамкорликда тадбиркорлар иштирокида семинар ташкил этилди. Тадбирда транспорт соҳасидаги амалдаги қонунчилик, лицензиялаш тартиблари, хавфсизлик талабларига риоя этиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қонуний ва самарали олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, семинар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сон Фармонининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Унда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ноқонуний текширувларга йўл қўймаслик ҳамда давлат органлари билан муносабатларда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган муҳим нормалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Мазкур семинар транспорт соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, хизматлар сифати ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

