Транспорт назорати инспекциясида Очиқ эшиклар куни ўтказилди
2025-12-04 17:00:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясида Очиқ эшиклар куни ўтказилди
9 декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Транспорт назорати инспекциясида Очиқ эшиклар куни тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Транспорт вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи, инспекция марказий аппарати ва барча ҳудудий бўлимлар ходимлари, инспекция ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ташувчилар, хорижий ва маҳаллий ОАВ ходимлари ҳамда блогерлар иштирок этдилар.
Қатнашчиларга коррупцияга қарши курашиш, соҳада шаффофликни ошириш ва аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил ахборот берилди.
Шу билан бирга, автомобиль ва сув транспортида назорат, йўл қурилиш ишларини назорат қилиш йўналишларида ҳамда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот тақдим этилди. Тадбир иштирокчиларига назорат тизимларида рақамлаштириш жараёнлари, ахборот платформалари ва уларнинг самарадорликка таъсири ҳақида ҳам маълумот берилди.
Очиқ эшиклар куни доирасида ОАВ ва блогерлар инспекция фаолияти билан яқиндан танишдилар, савол-жавоблар ўтказилиб, жойлардаги назорат ишларининг очиқлиги ва фуқаролар мурожаатларига муносабат масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига муросасиз муносабатда бўлиш, жамоатчилик билан ҳамкорликни янада кучайтириш ва шаффофликни таъминлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.







