Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг техник жиҳатдан тартибга ўрнатиш соҳасида назорат инспекцияси

Манзил: 100174, Тошкент ш., Фаробий кўчаси, 333 «А»
Марказ директори: Абдурахманов Азамат Абдулхакимович
Телефон: (998-71) 202-00-11(18-00)
Факс:
Ишонч телефони: (998-71) 202-00-11 (18-07)
Електрон почата манзили: tech_inspection@umail.uz
Иш вақти: Душанба-жума: 09:00 – 18:00. Тушлик вақти: 13:00 – 14:00
Ҳудуд веб сиҳифаси ўтиш: gov.uz/oz/uzstdepartament
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан, стандартлаштириш ва метрология соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини таʼминлаш бўйича таʼсирчан чоралар кўриш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотларни аниқлаш ишларини ташкил етиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таʼминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил етиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни келтириб чиқаришга асос бўлувчи сабаб ва шароитларни бартараф етиш чораларини кўриш;
амалдаги техник регламентлар, стандартлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни белгиланган тартибда савдодан чиқариш.
Ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ Инспексия қуйидаги функсияларни амалга оширади:
а) техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан, стандартлаштириш ва метрология соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини таʼминлаш бўйича таʼсирчан чоралар кўриш соҳасида:
техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикаси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш графиклари ва режаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим етилган маʼлумотлар, техник тартибга солиш ва бошқа ахборот тузилмаларининг ахборот тизими, оммавий ахборот воситалари ва бошқа очиқ манбалардан олинган маʼлумотлар, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган маʼлумотларни таҳлил ва таққослаш йўли билан корхоналарни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг жойига чиқмаган ҳолда олдини олади;
давра суҳбатлари, семинарлар, конференсия ва учрашувлар ўтказиш йўли билан техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширади;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик бузилишининг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритади;
тадбиркорлик субектларини техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонунчилик талаблари акс етган тарқатма материаллар билан таʼминлайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таʼминлаш талабларининг, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларининг бузилиш ҳолатларни аниқлайди ва қонунчилик талабларига риоя етишга кўмаклашувчи тегишли чоралар кўради, механизмларни ишлаб чиқади;
техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари бузилишини яшириш механизмларини ўрганиш ва аниқлашни ташкил етади, амалга оширади ва кўрсатилган механизмларни қўллашнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
тегишли тармоқлар билан биргаликда маҳаллий саноат корхоналарида халқаро стандартларни жорий етиш, маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда синов лабораторияларини ташкил етишда кўмаклашиш ишларини ташкил етади, шунингдек, синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маʼқуллаш ишларини амалга оширади;
Инспексиянинг техник базасини тегишли равишда модернизатсиялаш, мустаҳкамлаш ва янгилаш орқали ташқи ва ички манбалардан келиб тушадиган маʼлумотлар таҳлилининг автоматлаштирилган илғор усулларини жорий етади ва қўллайди;
маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришда ва реализатсия қилишда ҳуқуқбузарликларни белгиланган тартибда аниқлашни, уларнинг олдини олишни ташкил етади ва амалга оширади;
давлат назорати учун буджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Агентлик ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан назорат хариди ва синов лабораторияларида синовларни ўтказиш харажатларини қоплашга маблағларни йўналтиради;
назорат қилинадиган маҳсулотлар кўрсаткичларини белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида ташкилотларда реализатсия қилинадиган ва сақланадиган (импорт бўйича олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган) маҳсулотларни назорат харидини ўтказиш йўли билан давлат назоратини амалга оширади (назорат хариди мақсадли корпоратив банк картаси ёрдамида Инспексия ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади);
маҳсулотларни синаш учун синов лабораторияларини танлаб олади;
назорат тадбирлари давомида техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширади, мавжуд техник регламентлар ҳақида хабардор қилади;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таʼминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади, ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарадиган сабабларни ва шароитларни аниқлайди, ўрганади ва уларни бартараф етиш чораларини кўради;
б) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотларни аниқлаш ишларини ташкил етиш соҳасида:
жисмоний ва юридик шахслардан маҳсулотларнинг сифати ҳамда хавфсизлиги юзасидан келиб тушаётган еʼтироз ва таклифларни ўрганади;
истеʼмолчилар томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали маҳсулотларнинг сифати бўйича тушаётган еʼтирозларни ўрганади;
келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида савдо обектларида маҳсулотлар назорат харидини амалга ошириш орқали сифатини баҳолайди, бунда республика ҳудудига олиб келинадиган маҳсулотларнинг сифатини ушбу Низомга 1-иловада келтирилган “Хавфни таҳлил етиш” тизими асосида баҳолайди;
маҳсулотлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган тақдирда, уларни номувофиқ деб топилган маҳсулотлар реестрига киритади;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар импортини чеклаш чорасини кўради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар тўғрисида истеʼмолчиларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш орқали огоҳлантиради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, етказиб берувчи ва улар билан савдо қилувчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган молиявий ва маʼмурий чоралар кўради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни белгиланган тартибда савдодан чиқариш чораларини кўради;
в) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таʼминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш:
Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”, “Стандартлаштириш тўғрисида”, “Метрология тўғрисида”, “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитатсия қилиш тўғрисида”, “Истеʼмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Енергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”, “Аҳоли ўртасида микронутрийент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”, “Ёд етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”, “Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга жорий қилишни таъминлайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талаблар жорий этилишини ва уларга амал қилинишига назорат қилади;
назорат қилинадиган маҳсулотлар кўрсаткичларини белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида ташкилотларда реализатсия қилинадиган ва сақланадиган (импорт бўйича олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган) маҳсулотлар бўйича назорат харидини ўтказиш йўли билан давлат назоратини амалга оширади, бунда назорат хариди ушбу Низомга 2-иловадаги схемага асосан амалга оширилади;
стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида фаолият юритувчи субъектлар ишларини назорат қилади, шу жумладан, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасига доир ҳужжатлар тўпламини таҳлил қилиш орқали;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги норматив ҳужжатлар назоратини амалга оширувчи ташкилот фаолиятига услубий раҳбарлик қилади ва ушбу фаолиятни мувофиқлаштиради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади, уларнинг ишлаб чиқилишида илмий ва техник ютуқлардан юқори самарали фойдаланишга ҳисса қўшади, ўз ваколати доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрологиc қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари ўз вақтида жорий қилинмаганлиги сабабларини ва уларнинг бузилиши таҳлил қилади;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таʼминлаш бўйича норматив ҳужжатлар експертизасининг натижаларини таҳлил қилади;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатʼи назар вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва тадбиркорлик субектларининг синов бўлинмаларини маҳсулотларнинг белгилангувчи тури ва синов турлари билан боғлиқ синов ўтказиш ҳуқуқини баҳолайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, метрологиc қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини, агар улар техник даражани ва маҳсулот сифатини оширишга хизмат қилмаётган бўлса ҳамда амалдаги қонунчиликка зид бўлса, уларни бекор қилиш, амал қилиш муддатини қисқартириш ва ўзгартиришлар киритиш ёки қайта кўриб чиқиш таклифини киритади;
ишлаб чиқариладиган (шунингдек, олиб кириладиган) ва реализатсия қилинадиган маҳсулотлар (хизматлар) сифати бўйича тегишли чоралар кўриш учун истеʼмолчилар еʼтирозларини ўрганади;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрологиc қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини жорий қилиш, уларга риоя қилиш назорати жараёнида аниқланган қонунчилик бузилишини бартараф етиш чорасиини кўради;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатʼи назар, тадбиркорлик субектларининг ўлчаш ва синов воситасини тайёрлаш, таʼмирлаш ва қиёслаш (калибровкалаш) бўйича ишларни бажаришга тайёргарлигини ўрганади ҳамда уларга шартнома асосида тегишли хулосалар беради;
маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларга номувофиқлиги ҳақида маʼлумотлар олинганда, ўн кун муддатда ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан номувофиқликни бартараф етиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида кўрсатма беради, унинг ижросини таʼминлашда амалий ёрдам беради ва назоратни таʼминлайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматива ҳужжатлар, метрологиc қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари талабларга номувофиқ бўлган маҳсулотларни (хизматларни) реализатсия қилиш ҳолатларини аниқлайди;
қонунчиликка мувофиқ чора кўриш мақсадида суд ёки бошқа органларга даʼво билан мурожаат этиш учун қарор қабул қилади;
мувофиқликни баҳолашга доир фаолиятни ва маҳсулотларни синашда мувофиқликни баҳолашда иштирок этадиган обектлар фаолиятининг давлат назоратини амалга оширади;
маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун талаб этиладиган вақт меʼёрларини ва уларга риоя етилишини “хавф-таҳлил” қилиш тизими орқали баҳолайди;
лабораторияларда, шунингдек, ўз базасида ташкил этилган лабораторияларда маҳсулотлар синовини ўтказади;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таʼминлаш бўйича давлат метрология назоратини амалга оширади, жумладан:
белгиланган катталик бирликларини қўллаш тоғърилиғи, ўлчаш ва синов воситалари ҳолати, уларни тайёрлаш, сақлаш, таʼмирлаш, қиёслаш ҳамда експлуататсия қилиш ҳолатини;
ўлчашлар ва синовларни бажариш услубиётларини қўллаш тоғърилиғини;
Ўзбекистон Республикасида катталик бирликларининг қўлланилишига рухсат берилган катталик бирликларига мувофиқлигини;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таʼминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида амалга ошириладиган ўлчашлар учун қўйиладиган мажбурий талабларга риоя қилишни;
ўлчаш воситалари, стандарт намуналари ва катталик бирлиги еталонларнинг ўлчашлар ягона бирликда бўлишини таʼминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мажбурий талабларга мувофиқлигини;
метрологик аттестатсиядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиётларини мавжудлиги ва уларнинг тоғъри қўлланишига риоя қилишни;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таʼминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасига тегишли бўлган ўлчашларни амалга ошириш ва улар учун белгиланган мажбурий талабларга риоя етишни;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таʼминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида қўлланиладиган, метрологик аттестатсиядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиётлари, шу билан бирга, аттестатсияланган ўлчашларнинг услуби тасдиқлайдиган маʼлумотлар мавжудлиги ва уларга риоя етишини;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таʼминлаш соҳасида ишларни амалга оширишни ва (ёки) хизматлар кўрсатишни;
ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдорининг тоғърилигини;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таʼминлашнинг давлат томонидан тартибга солиш соҳасида мажбурий талабларга ўлчашлар, ўлчаш воситалари (таркибий қисмлари, дастурий таʼминоти), ўлчаш бирликлари, стандарт намуналар, шу билан бирга, катталик бирликлари еталонларнинг мувофиқлигини;
юридик шахсларда ёки якка тартибдаги тадбиркорларда ҳар бир ўлчаш воситаси, стандарт намуна, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши учун експлуататсия ҳужжатлари мавжудлигини;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таʼминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида текширилган тури тасдиқланган ўлчаш воситалари, тури тасдиқланган стандарт намуна, тасдиқланган ва аттестатсиядан ўтказилган катталик бирлиги еталонини қўллашни;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таʼминлашнинг давлат томонидан тартибга солиш соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини, стандарт намуналарини, катталик бирлиги еталони, ўлчашларнинг услубиётидан мақсадли фойдаланишни;
Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган ўлчаш бирликларини ёзиш ва қўллаш қоидаларига риоя қилишни;
г) техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида ҳуқұқбузарликни аниқлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни келтириб чиқаришга асос бўлувчи сабаб ва шартларни бартараф етиш чораларни кўриш соҳасида:
маʼмулий ҳуқұқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритади, Инспексияинг ваколатига кирган ишларни кўриб чиқади ва маʼмулий жазо қўллайди;
маʼмулий ҳуқұқбузарлик тўғрисидаги ишларининг амалийотини таҳлил қилади, ҳисобини юритади ҳамда ушбу соҳада ягона амалийотни шакллантириш бўйича чора кўради;
д) амалдаги техник регламентлар, стандартлар ва қонунчилик талабларга номувофиқ маҳсулотларни белгиланган тартибда савдодан чиқариш соҳасида:
номувофиқ деб топилган маҳсулотларни савдодан чақириш чораларини кўриш юзасидан маҳсулот егасига тақдимнома киритади;
техник регламентларнинг талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотни қайтариб олиш учун техник регламентларнинг талабларга номувофиқ бўлган маҳсулотни чақириб олиш далолатномасини расмийлаштиради;
техник регламентларнинг талабларга номувофиқ деб топилган, маҳсулотни чақириб ва (ёки) қайтариб олиш ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни расмий сайтида жойлаштиради.
Инспексия қонунчиликка мувофиқ бошқа функсияларни амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексияси тўғрисида Низом" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиининг 2024 йил 1 июл даги 370-сонли қарори билан тасдиқлаган
