🚗 Автомобилингизнинг ишдан чиқишини истамасангиз…
2025-10-28 15:35:00 / Янгиликлар

⚙️ Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Жиззах вилояти бўлими мутахассислари томонидан Жиззах шаҳрида сотилаётган “Lux” савдо белгили универсал мотор мойи маҳсулотидан назорат хариди ўтказилди.
🔬 Синовлар аккредитацияланган лабораторияда амалга оширилиб, натижалар маҳсулот техник регламент талабларига жавоб бермаслигини кўрсатди.
🛢 Сифатсиз мотор мойи автомобиль двигателига бевосита салбий таъсир кўрсатади — натижада ортиқча ишқаланиш, двигателнинг қизиб кетиши ва ички деталларнинг эрта ишдан чиқишига сабаб бўлади.
⚠️ Шу боис истеъмолчиларга мотор мойи харидида эҳтиёткорлик билан ёндашиш, маҳсулотнинг ёрлиғи, ишлаб чиқарувчи мамлакати, техник кўрсаткичлари ва сертификатланганлигига эътибор бериш тавсия этилади.
📞 Ҳурматли истеъмолчилар! Агар савдо тармоғида сифатсиз маҳсулотга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
