Тошкент вилоятида сифатсиз антифриз маҳсулотлари аниқланиб, тегишли чора кўрилди
2025-10-27 16:25:00 / Янгиликлар

🚗 Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Тошкент вилояти бўлими мутахассислари томонидан Чирчиқ шаҳрида сотилаётган Blue AG11 “Lux” ва “MN” Antifreeze савдо белгили маҳсулотлардан назорат хариди ўтказилди.
🧪 Синовлар аккредитацияланган лабораторияда амалга оширилиб, олинган натижалар маҳсулотларнинг техник регламент талабларига мос эмаслигини кўрсатди.
🤑 Мутахассислар таъкидлашича, сифатсиз антифриз иссиқликни тўлиқ ўтказмайди. Бу эса двигателнинг ҳаддан ташқари қизишига, радиатор, насос, трубкалар ва блокдаги йўлларда занг ва носозликлар пайдо бўлишига олиб келади.
🧰 Шу сабабли истеъмолчиларга антифриз харид қилишда маҳсулотнинг ёрлиғи, ишлаб чиқарувчи мамлакати, техник кўрсаткичлари ва сертификатланганлигига эътибор бериш тавсия этилади.
📞 Ҳурматли истеъмолчилар! Агар савдо тармоғида сифатсиз маҳсулотга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
