Фарғонада tamaki маҳсулотларининг ноқонуний савдосига қарши seminar ташкил етилди
2025-10-13 14:35:00 / Ташкилотнинг бўлажак ва ўтказилган оммавий тадбирлари

📍Фарғона вилоятида tamaki маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш бўйича seminar ташкил етилди. Тадбирнинг асосий мақсади — соҳада ноқонуний муомалага қарши курашишда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни кучайтириш, зарур чора-тадбирларни муҳокама қилиш ҳамда биргаликдаги иш йўналишларини белгилаб олишдан иборат бўлди.
💸 Семинарда Давлат божхона қўмитаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексияси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ички ишлар бошқармалари, "Тамакисоз" уюшмаси, шунингдек, tamaki маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари иштирок етишди.
🦠 Тадбир давомида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексиясининг Фарғона вилояти бўлим бошлиғи Д. Алимджанов қуйидаги масалаларга алоҳида еътибор қаратди:
— 290-сонли техник регламент талаблари,
— маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби,
— ноқонуний ва сохта маҳсулотларни аниқлаш усуллари,
— профилактик ва назорат чоралари.
📰 Seminar якунида tamaki маҳсулотларининг қонуний муомалада бўлишини таъминлаш, техник регламентларга риоя етилишини назорат қилиш, ссоҳада очиқлик ва масъулиятни ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар белгиланди.
🖇 Шунингдек, иштирокчилар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аҳолининг соғлиғига зарар етказувчи ноқонуний маҳсулотларга қарши курашиш борасида таклифлар билдиришди. Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб берилди.

