"Ўзбек тили – Давлат тили" мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил етилди
2025-10-21 14:30:00 / Ташкилотнинг бўлажак ва ўтказилган оммавий тадбирлари

📅 Бугун Техник жиҳатдан тартибга солиш назорат инспексияси Фарғона вилояти бўлими, "Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази" ҳамда "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат муассасаси филиаллари ҳамкорлигида "Ўзбек тили – Давлат тили" мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди.
🎓 Тадбирда Фарғона давлат университети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (Пҳд) Шарафутдинова Нилуфар Хурсандовна фахрий меҳмон сифатида иштирок етди.
📚 Давра суҳбати давомида иштирокчиларга ўзбек тилининг минг йиллик тарихий илдизлари, буюк алломаларимиз — Алишер Навоий, Mahmud Қошғарий, Заҳириддин Muhammad Бобур каби мутафаккирлар томонидан тилимиз тараққиётига қўшилган беқиёс ҳисса ҳақида атрофлича маълумот берилди.
⚖️ Шунингдек, ўзбек тилининг мустақил Ўзбекистон давлатчилиги асосидаги мақоми, унинг давлат тили сифатидаги ҳуқуқий-меъёрий асослари, расмий ҳужжатлар юритилишида тилдан тўғри ва самарали фойдаланиш зарурияти алоҳида таъкидланди.
💬 Тадбир давомида иштирокчилар тилга бўлган ҳурмат ва садоқат, она тилида сўзлашиш маданияти, тил меъёрларига риоя қилиш масалалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
📝 Шу билан бирга, "Давлат тили тўғрисида"ги қонун талабларига амал қилиш, иш юритув тизимида ўзбек тилининг изчил ва тўғри қўлланилиши бўйича амалий тавсиялар ҳам берилди.
🌸 Мазкур давра суҳбати нафақат илмий-назарий билимларни бойитишга, балки тилимизга бўлган меҳр ва еътиборни оширишга хизмат қилди.
🤝 Тадбир якунида иштирокчилар она тилимиз — ўзбек тилини асраб-авайлаш, уни янада ривожлантириш ва ёш авлодга чуқур сингдириш борасида барчанинг масъул еканини таъкидладилар.



