Сурхондарёда экспортёр корхоналар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-08-14 10:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

📌Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ф. Саматов томонидан Сурхондарё вилоятидаги экспортёр корхоналар фаолияти ўрганилди.
📖Термиз шаҳрида тадбиркорлар иштирокида ўтказилган семинарда тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, Президентнинг ПФ-25-сон Фармони билан белгиланган янгиликлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида яратилаётган имконият ва қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
🤝Шунингдек, маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлиги, назорат тадбирлари, “Номувофиқ маҳсулотлар реестри”ни юритиш тартиби ҳамда халқаро стандартларни жорий этишнинг афзалликлари юзасидан амалий тушунтиришлар берилди.
🔎Ташриф давомида Шеробод туманидаги “ZILANTEKS” МЧЖ, Термиз шаҳридаги “GLASS EXPO SURXON” МЧЖ, “TERMIZ TERMO PLAST” МЧЖ ва “BLACK PLAST” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишилди.
📈Корхоналарда маҳсулот сифатини ошириш, халқаро стандартларни жорий этиш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш бўйича амалий кўмак кўрсатилди.


