Самарқанд вилоятида семинар ўтказилди
2026-09-15 15:30:00 / Янгиликлар
📌 2026-йил 15-сентябрь куни Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими, Самарқанд вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Ўз ММИ Самарқанд филиали ҳамда Ўзбекистон стандартлар институти ДМ Самарқанд филиали ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектлари учун семинар ўтказилди.
📖 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги ПФ-25-сон Фармони ва 13-мартдаги ПҚ-104-сон қарори, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология соҳаларидаги амалдаги талаблар юзасидан тушунтиришлар берилди.
📋 Шунингдек, “Стандартлаштириш тўғрисида”ги ва “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти, янги техник регламентлар, қурилиш маҳсулотларини қабул қилиш, маҳсулотларни тамғалаш ҳамда уларга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
💬 Семинар давомида тадбиркорларнинг савол, муаммо ва таклифлари тингланиб, мутахассислар томонидан тегишли масалалар юзасидан амалий тавсиялар ва зарур тушунтиришлар берилди.

