Жиззахда сифатсиз қурилиш маҳсулотлари муомаладан қайтарилиб, утилизация қилинди
2026-07-29 18:50:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти, Пахтакор туманида қурилиш жараёнида фойдаланилаётган сифатсиз маҳсулотлар аниқланиб, белгиланган тартибда муомаладан қайтарилди ҳамда утилизация қилинди.
🏗 Аниқланишича, темир-бетон зина ва майдон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “М У” ХК (номи ўзгартирилган) томонидан етказиб берилган кўп қаватли иншоот учун меъёрий ҳужжатлар талабларига номувофиқ бўлган темир-бетон зина ва майдон маҳсулотлари етказиб берилган.
🔎 Мазкур ҳолат юзасидан Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан корхонада давлат назорати ўтказилиб, номувофиқ маҳсулотларни муомаладан қайтариб олиш ҳамда уларни утилизация қилиш бўйича тақдимнома киритилди.
Шундан сўнг, тадбиркорлик субъекти, назорат органлари вакиллари иштирокида маҳсулотлар белгиланган тартибда утилизация қилинди.
📚 Мутахассислар қайд этишича, мазкур ҳолатда “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддаси, "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг
42-моддаси талаблари бузилган.
⚖️ Аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан корхона раҳбарига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга юборилди.


