Жиззахда назорат қилувчи идоралар вакиллари учун семинар ўтказилди
2026-07-29 10:45:00 /

Жиззах вилоятида назорат қилувчи идоралар вакиллари иштирокида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда назорат тадбирларининг шаффофлигини таъминлашга бағишланган семинар ташкил этилди.
📚 Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман) девонининг Жиззах вилояти масъуллари ташаббуси билан ўтказилди. Унда Президентнинг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон Фармони ва 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон Қарори мазмун-моҳияти юзасидан маърузалар тингланди.
🔍 Маърузачилар янги ҳуқуқий механизмлар тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш, текширувлар шаффофлигини ошириш ҳамда назорат тадбирларини мувофиқлаштиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Семинарда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Жиззах вилояти бўлими давлат инспекторлари ва бошқа назорат қилувчи органлар вакиллари иштирок этди. Якунда иштирокчилар томонидан билдирилган саволларга Бизнес омбудсман масъуллари томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
✅ Мутахассислар бундай семинарлар назорат органлари фаолиятида ягона амалиётни шакллантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат назоратининг очиқлиги ва шаффофлигини янада кучайтиришга хизмат қилишини қайд этди.


