Спорт куни доирасида футбол мусобақаси ташкил этилди
2026-06-14 10:55:00 / Янгиликлар

⚽️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, аҳолининг, айниқса давлат ташкилотлари ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш бўйича белгилаб берган устувор вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида “Спорт куни” тадбирлари мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.
Агентликнинг 2026 йил 8 июндаги 50-сон буйруғига мувофиқ, ҳар ҳафта жума куни “Спорт куни” этиб белгиланган бўлиб, навбатдаги спорт тадбири доирасида Агентлик директори А. Жуманазаров бошчилигида Агентлик марказий аппарати ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди.
👟 Мусобақа давомида иштирокчилар ўзаро дўстона ва муросасиз баҳсларда майдонга тушиб, жисмоний чиниқиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда жамоавий ҳамкорлик кўникмаларини янада мустаҳкамлаш имконига эга бўлдилар. Спорт учрашувлари ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, корпоратив бирдамликни кучайтириш ва ижобий кайфиятни шакллантиришга хизмат қилди.
Агентликда спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган бундай тадбирлар мунтазам давом эттирилади. Зеро, соғлом ва жисмонан фаол жамоа — самарали меҳнат ва юқори натижаларнинг муҳим омилидир.
Соғлом турмуш тарзи — юксак самарадорлик гарови!


