Қурилиш майдонларида сифатсиз маҳсулотлар муомаладан қайтарилиб, утилизация қилинди
2026-06-12 10:55:00 / Янгиликлар

📍 Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида қурилиш жараёнларида фойдаланилаётган сифатсиз маҳсулотлар аниқланиб, белгиланган тартибда муомаладан қайтарилди ва утилизация қилинди.
🔎 Ўрганишлар давомида “SHAFZON BETON” МЧЖ томонидан Амударё туманининг ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш лойиҳаси учун етказиб берилган 9 дона темир-бетон таянч ёстиқчаси (“Подушка опорная железобетонная”)нинг амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига номувофиқ экани аниқланди.
📋 Мазкур ҳолат юзасидан Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан корхонага номувофиқ маҳсулотларни муомаладан қайтариб олиш ҳамда утилизация қилиш бўйича тегишли тақдимнома киритилди.
♻️ Тақдимнома ижроси доирасида тадбиркорлик субъекти ҳамда назорат органлари вакиллари иштирокида аниқланган маҳсулотлар белгиланган тартибда утилизация қилинди.
⚖️ Мутасаддилар томонидан ишлаб чиқарувчи корхона вакилларига келгусида меъёрий ҳужжатлар талабларига қатъий риоя этиш, акс ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши юзасидан огоҳлантириш берилди.
