Коррупцияга қарши кураш бўйича давра суҳбати ўтказилди
2025-11-24 10:35:00 / Матбуот анжуманлари

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги СИрдарё вилояти ҳудудий бўлинмалари ҳодимлари иштирокида “Коррупция – давлат ва жамият кушандаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Агентлик директоринг матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, каррупсияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Қ.Раҳимов, Ўзбекистон миллий метрология институти директори ўринбосари М. Азимов, Сирдарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Д. Каримов ва бошқа масуллар иштирок этиб, мавзу юзасидан ўз муносабатларини билдирдилар. Сўзга чиққанлар коррупциянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, унинг давлат бошқаруви тизимига салбий таъсири ҳамда жамият тараққиётига тўсқинлик қилувчи жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берди.
🟣Учрашув давомида коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий асослар, ходимлар ўртасида ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларини кучайтириш, шунингдек, масъулият ва жавобгарликни ошириш масалалари муҳокама қилинди.
🔴Тадбир иштирокчилари томонидан коррупцияга қарши курашишда ҳар бир фуқаро фаоллиги ва масъулияти муҳимлигини таъкидланди.


