Конституция — суверен давлат кафолати: Жиззах ва Самарқандда тизим ходимлари билан давра суҳбати ўтказилди
2025-11-28 16:50:00 / Матбуот анжуманлари

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун “Конституция — суверен давлат кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
🔀 Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, ундаги асосий тамойиллар, давлат суверенитети ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш масалалари батафсил ёритилди.
Учрашувда Агентлик директори матбуот хизмати раҳбари А. Расулов, коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Қ. Раҳимов, Ўзбекистон Миллий метрология институти директори ўринбосари М. Азимов, Жиззах вилояти инспекция бўлими бошлиғи Ф. Қаҳҳаров, Самарқанд вилояти инспекция бўлими бошлиғи М. Саидов, шунингдек, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этиб, мавзуга оид ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
✅ Прокуратура вакиллари томонидан Конституцияда белгиланган ҳуқуқий нормалар, қонун устуворлигини таъминлаш, ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга доир маълумотлар тақдим этилди.
✅ Иштирокчилар фаол мулоқотда бўлиб, ўзларини қизиқтирган барча саволлар юзасидан батафсил тушунтириш ва тавсиялар олдилар.

