“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!”
2026-05-01 15:55:00 / Матбуот анжуманлари

Ўзбекистон техник тартибга солиш агентлиги матбуот хизмати ташаббуси билан Давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлашга қаратилган Президент қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда агентлик ходимлари иштирок этиб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, шунингдек техник тартибга солиш тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш борасида эришилган натижалар атрофлича муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, мазкур Президент қарорида белгиланган устувор вазифалар, байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш, аҳоли ўртасида ватанпарварлик руҳини янада мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди.





