Навоийдаги савдо нуқталарида назорат тадбирлари ўтказилди
2026-04-02 16:15:00 / Янгиликлар

✅ Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекциясининг Навоий вилояти бўлими ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мутахассислари томонидан савдо нуқталарида назорат харидлари амалга оширилди.
📌 Назорат тадбири доирасида Навоий вилояти, Навоий шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудудидаги савдо шаҳобчасида “Принcесс Тойс” савдо белгиси остидаги болалар қўғирчоғи ўйинчоқлар тўплами ҳамда “Летъс плай тогетҳер Бабиес Воиcе Долл плайсет” маҳсулотлари текширувдан ўтказилди.
💻 Ўтказилган таҳлиллар натижасида мазкур маҳсулотлар белгиланган стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.
Аниқланган камчиликлар:
• Маҳсулот қадоқланишида амалдаги стандарт талаблари бузилган, хусусан ишлаб чиқарувчи номи, манзили, алоқа маълумотлари, шунингдек фойдаланиш ва хавфсизлик талаблари ҳамда огоҳлантирувчи ёзувлар давлат тилида кўрсатилмаган;
• Лаборатория синовлари натижасида, “Принcесс Тойс” маҳсулотида ўткир қирралар мавжудлиги аниқланиб, бу ҳолат болалар учун жароҳат олиш хавфини келтириб чиқариши қайд этилди.
📔 Аниқланган ҳолатлар юзасидан савдо дўконига огоҳлантириш хати берилиб, мазкур маҳсулотларни савдодан чиқариш бўйича тақдимнома киритилди.
⚠️ Эслатма: Фуқаролардан болалар ўйинчоқларини харид қилишда маҳсулотнинг сертификатланганлиги, шунингдек хавфсизлик талабларига мувофиқлигига алоҳида эътибор қаратиш сўралади.
🟧 Мазкур тартиб истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини ишончли ҳимоя қилишга, шунингдек, бозорда хавфсиз ва сифатли маҳсулотлар улушини оширишга хизмат қилади.

