Сифатсиз электр ускунаси аниқланди: истеъмолчилар огоҳлантирилади
2026-03-31 15:20:00 / Янгиликлар
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Андижон вилояти бўлими томонидан Андижон шаҳридаги савдо шаҳобчаларида сотилаётган электр ускуналари юзасидан назорат хариди ўтказилди.

Ўрганишлар давомида Хитойда ишлаб чиқарилган “Литҳиум дрилл” русумли электрон шурупбур маҳсулоти синовдан ўтказилди. Лаборатория таҳлиллари натижасида ушбу маҳсулот техник регламентлар, маркировка талаблари ҳамда амалдаги стандартларга жавоб бермаслиги аниқланди.
Мутахассислар хулосасига кўра, мазкур ускуна ишлаш жараёнида қизиб кетиши мумкин. Шунингдек, нам шароитда фойдаланилганда электр токи уриш хавфи мавжуд.
Шу муносабат билан истеъмолчилардан электр ускуналарини харид қилишда эҳтиёткор бўлиш сўралади.
Агар савдо дўконларида сифатсиз ёки қалбаки маҳсулотларга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақами орқали Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин.


