Обод ва озода юрт — фаровон ҳаётнинг пойдевори
2026-03-14 11:00:00 / Янгиликлар
13–14 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Ушбу анъана ободонлаштириш, экологик муҳитни яхшилаш ҳамда ҳудудларни тартибли ва кўркам ҳолга келтиришга хизмат қилади.
Шу муносабат билан Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексияси ва унинг ҳудудий бирлашмаларида ҳам ҳашар ишлари ташкил этилди.
Ҳашар давомида бино атрофи ва туташ ҳудудлар тозаланди, кўча ва йўлаклар тартибга келтирилди, дарахтлар парваришланди, яшил ҳудудлар ва гулзорлар ободонлаштирилди.
Шунингдек, яшил майдонларни асраш, парвариш қилиш ва кенгайтириш бўйича ишлар амалга оширилди. Бу экологик муҳитни яхшилаш ва ҳудудни янада файзли масканга айлантиришга хизмат қилади.
Ташкилот ходимлари ҳашарда фаол қатнашиб, юрт ободлиги ва фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бундай тадбирлар ҳамжиҳатлик ва бирдамликни мустаҳкамлайди.

