Инспекция ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясининг (Ўзкомназорат) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятининг ташкилий асосларини, шунингдек, унинг раҳбарлари функционал мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4024-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомида белгиланган.
Ўзкомназорат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида фонограммалар, аудиовизуал асарлар, электрон ҳисоблаш машиналари (кейинги ўринларда — ЭҲМ) учун дастурлар тарқатилишида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширувчи махсус мақомга эга ваколатли давлат органи ҳисобланади.
