«Ўзкомназорат» Инспекцияси раҳбарияти Давлат божхона қўмитасида бўлиб, рақамлаштириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди
2025-04-11 10:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 10 апрель куни «Ўзкомназорат» Инспекцияси бошлиғи Ф.Рустамов Давлат божхона қўмитасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимлари, вазиятларни кузатиш маркази ҳамда рақамлаштириш билан шуғулланувчи бўлинмалари фаолияти ўрганилди.
Жумладан, қўмитанинг Маълумотларни қайта ишлаш маркази, Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш маркази, Ягона «Call-маркази» ҳамда Масофавий электрон декларациялаш божхона постида бўлиб, марказ фаолияти ва расмийлаштирув жараёнлари билан яқиндан танишилди.
Қолаверса, қўмита иш фаолиятида реал вақт режимида бошқарувни амалга ошириш, жараёнларни автоматлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасидаги илғор рақамли технологияларни жорий этиш натижалари кўздан кечирилди.
Тадбир давомида «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида божхона тизимида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали самарадорлик ва шаффофликни оширишга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди.



