Ўзбекистон терма жамоаси 9-Кавказ халқаро математика олимпиадасида иштирок этиш учун жўнаб кетди
2024-03-10 14:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси 11-16 март кунлари ўтказиладиган 9-Кавказ халқаро математика олимпиадасида иштирок этиш учун Адигея Республикасига йўл олди.
Мазкур халқаро олимпиадага саралаш босқичи жорий йилнинг 10-11 феврал кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилди ва энг юқори натижаларни қайд этган 4 нафар ўқувчи Ўзбекистон терма жамоасига қабул қилинди.
Озод Ахтамов — Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси;
Мадина Суюнова — Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 96-ИДУМ 11-синф ўқувчиси;
Асадбек Бобоқулов — Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, С.Ҳ.Сирожиддинов номидаги академик лицейининг 1-босқич ўқувчиси;
Элбек Зоҳиджонов — Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 9-синф ўқувчиси.
Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган ёшларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!
