Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Янги Ўзбекистон” университети ҳамда Корея Таълим маркази ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди
2025-07-11 16:10:00 / Янгиликлар

Тадбирда вазирлик ва ҳамкор ташкилотлар масъуллари, устозлар иштирок этди.
Унда ташкилотчилар ва мазкур лойиҳа иштирокчиси бўлган устозлар томонидан педагоглар учун яратилаётган имкониятлар, хусусан қайта тайёрлаш курсларининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Маълумот учун: қайта тайёрлов курслари оффлайн ва онлайн шаклда ташкил этилмоқда ва 2026-йил январь ойига қадар давом этади.
Ушбу лойиҳада энг яхши натижа қайд этган устозлар Кореяда амалиёт ўташ учун юборилиши кўзда тутилган.
