Самарқандда таълимни ривожлантириш масалаларига бағишланган вилоят кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
2024-02-27 15:05:00 / Янгиликлар

Самарқандда таълимни ривожлантириш масалаларига бағишланган вилоят кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва масъуллар иштирок этишди.
Йиғилишда Усмон Шарифходжаев Шаҳзод Эшонқуловнинг Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлов буйруғини ўқиб эшиттирди ва унинг келгуси ишларида омад тилади.
Унда Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 5-феврал куни ўтказилган ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, мактабларда касб-ҳунарга ўргатиш бўйича бажарилаётган ишлар таҳлил қилинди. Ўқувчиларнинг дарсларга иштироки, давоматни яхшилаш борасида масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик борасида мутасаддиларга топшириқлар берилди.
