30 июнь — Ёшлар куни
2025-06-30 10:15:00 / Янгиликлар
Қадрли ёшлар!
Сизларни бугунги унутилмас байрам — Ёшлар куни билан чин қалбимдан табриклайман.
Юртимизда амалга оширилаётган катта ислоҳотлар марказида айнан сиз ёшлар турганингиз ҳамда Янги Ўзбекистоннинг эртаси, фаровон келажаги сиз азиз ёшлар эканлигингиз барчамизга чексиз қувонч бағишлайди, албатта.
Фахр билан айтишим лозим, мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ижобий ўзгаришлар – янги ёндашувлар, рақамлаштириш, замонавий методикаларни амалиётга жорий этишда ҳам фидойи ва билимли ёшларимизнинг ўрни беқиёс.
Азиз ёшлар!
Бугун биз катта мақсадлар сари олға интилаётган эканмиз, шубҳасиз, сизларнинг куч-ғайратингиз, интеллектуал салоҳиятингиз ва фидойилигингиз бизнинг энг катта суянчимиздир.
Сизларга доимо ишонамиз, сизларнинг юксак марраларни эгаллашингиз учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва қўллаб-қувватлашда ҳар доим ёнингиздамиз.
Байрам яна бир бор муборак бўлсин, сизларга соғлик-саломатлик, эзгу ниятларингиз ижобати ва муваффақият ҳамиша ёр бўлишини тилаб қоламан!
Ҳилола Умарова,
Мактабгача ва мактаб таълими вазири
