Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси делегацияси Кореяда
2025-05-31 10:50:00 / Янгиликлар
Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси делегацияси Кореяда бўлиб туришибди. Учрашувлар давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва келгусидаги режалар муҳокама қилинмоқда.
Маълумот ўрнида: айни вақтда вилоятдаги мактабларнинг 28 тасида 2 та хорижий тил ўқитилиши йўлга қўйилган бўлиб, 6 тасида корейс тили иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиб келинмоқда.
Янги ўқув йилидан бу мактаблар сонини 12 тага етказишни режалаштирилган.
Шунингдек, делегация вакиллари Чхон Чонджуда шаҳри бўлиб, бу ердаги таълим муассасалари фаолияти билан танишишди.
