Оксфорд битирувчисидан тавсиялар — ўқув машғулотлари давом этмоқда
2025-05-29 15:20:00 / Янгиликлар
"Мактаб маслаҳатчисининг замонавий роли ва функцияларини амалга оширишнинг самарали услублари” мавзусидаги семинарнинг 3-куни бўлиб ўтмоқда.
Тренинглар доирасида Yinghua Academy of Tianjin университети маслаҳатчиси Timothy Jervis ва Оксфорд университети магистранти Муштарий Мадраҳимова томонидан маҳорат машғулотлари ташкил этилди.
Унда жаҳоннинг ТОП университетларида ўқиш, бунинг учун тайёрлаш лозим бўлган портфолио ҳaмда ҳужжатлар тўплами, эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз борди.
Экспертлар мулоқот давомида ўз тажрибалари билан бўлишишди ҳамда иштирокчилар билан фикр алмашишди.
