"Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди
2025-05-24 10:30:00 / Янгиликлар
Мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида “Илм – энг буюк шараф!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.
Жорий йилда республикамиздаги мавжуд 10 146 та умумтаълим мактабининг 9-синфини 632 946 нафар, 11-синфини 451 073 нафар ўқувчи тугатди.
Тадбир аввалида давлат мадҳияси янграб, Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Сўнг аъло баҳоларга ўқиган, иқтидорли ва фаол ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди.
Шунингдек, ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилди.
Маълумот учун: жорий ўқув йили якунига кўра, аъло баҳоси ва намунали хулқи билан ўрнак кўрсатган 14 041 нафар 11-синф битирувчиси (2 475 та кумуш ва 11 566 та олтин) мактабнинг олтин ва кумуш медаллари билан тақдирланади.
