“Йил тарбиячиси мактаби – 2025” ўқув амалий семинарига старт берилди
2025-05-23 16:40:00 / Янгиликлар
Бугун “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” танловининг Республика босқичи иштирокчилари иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида “Йил тарбиячиси мактаби - 2025” мавзусидаги ўқув семинарига старт берилди.
Тадбирни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов очиб берди.
Пойтахтда ташкил этилган ўқув жараёнларига 500 нафарга яқин иштирокчилар қамраб олинди.
Ўқув семинарларида:
Мактабгача таълим ташкилоти ва мактаб ўртасидаги инновацион ҳамкорлик асосида қўшма педагогик кенгашни ноанъанавий усулда ташкил этиш;
Беш кун - беш фаолият: болани ҳар томонлама ривожлантиришга йўл;
Мактабгача таълим ташкилотида болалар учун мултстудияни ташкил этиш орқали, уларни замонавий таълим муҳитига тайёрлаш;
Мактабгача ёшдаги болаларда экологик маданиятни шакллантириш кўзда тутилган.
