Сўраган эдингиз
2024-01-22 15:30:00 / Янгиликлар

Бу йилги аттестация синовларидан боғча тарбиячилари ҳам ўтадими?
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари аттестациядан ўтказилади.
Мазкур қарор билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, аттестация имтиҳонларига республикамиздаги барча давлат мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида меҳнат қилаётган ҳамда навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиши лозим бўлган олий маълумотли педагог кадрлар жалб этилади.
Маълумот учун: мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган давлат мактабгача, шунингдек, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг педагог кадрлари ҳам ўз хоҳишига кўра мазкур Низом талабларига мувофиқ навбатдан ташқари аттестациядан ўтиши мумкин.
