Мактабгача ва мактаб таълими вазири Massachusetts технология институтининг MIT RAISE дастури раҳбари билан учрашди
2025-04-28 14:00:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Массачусеттс технология институтинингMIT RAISE дастури глобал ҳамкорликлар раҳбари Жулиа Рейнолдс билан учрашди.
Мулоқот аввалида вазир Ҳилола Умарова икки томонлама ҳамкорлик Ўзбекистон таълим тизими учун стратегик аҳамиятга эгалигини ва бундай ҳамкорлик мамлакатимиз ёшларини халқаро миқёсда рақобатбардош этиб тайёрлаш имкониятини бериши ҳақида сўз юритди.
Учрашувда томонлар "Рақамли авлод қизлари – 2025" тадбирида иштирок этиш, сунъий интеллект, яшил иқтисодиёт ва иқлим ўзгариши каби долзарб йўналишларда иқтидорли қизларимизни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Шунингдек, МИТ билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари, хусусан "Сунъий интеллект куни" дастурини Ўзбекистондаги мактабларида жорий этиш ҳақида фикр алмашилди.
